
Сиёсат
Uzbekistan Airports Эрон ҳаво ҳудудининг ёпилиши муносабати билан бир нечта рейслар Тошкентдаги муқобил аэродромга йўналтирилганини эълон қилди.
– Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Тошкент–Жидда йўналишидаги HY5343 рейси соат 6:18 да Тошкент аэропортига қайтиб қўнди;
– Fly Dubai авиакомпаниясининг Тошкент–Дубай йўналишидаги FZ1942 рейси маҳаллий вақт билан соат 6:37 да қўнди;
– Air Cairo авиакомпаниясининг Олмаота–Шарм аш-Шайх йўналиши бўйича СМ882 рейси (07:46) ва Qatar Airways авиакомпаниясининг Сеул—Доҳа йўналиши бўйича QR8985 рейси (07:57) Тошкент аэропортига фавқулодда қўнишни амалга оширди.
Шунингдек, Centrum Air авиакомпаниясининг Тошкент–Доҳа йўналиши бўйича C63341 рейси учиш аэропортида кечиктирилди. Йўловчилар вақтинчалик терминалга жойлаштирилди.
Парвозлар ҳолати ҳақида батафсил маълумот олиш учун авиаташувчига мурожаат қилиш мумкин.
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ