Жаҳон
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳри ҳудудида юз берган авиаҳалокат оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Ҳиндистон президенти Драупади Мурму ва бош вазири Нарендра Модига таъзия мактуби йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига, бутун Ҳиндистон халқига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги олинган дастлабки маълумотларга кўра, мазкур рейсда Ўзбекистон фуқаролари бўлмаганини маълум қилди. 12 июнь куни Аҳмадобод шаҳридан Лондонга учаётган Аир Индиа компаниясининг Boeing 787 Дреамлинер йўловчи самолёти парвоздан кўп ўтмай ҳалокатга учради.
Самолёт бортида 242 киши, жумладан, 2 учувчи ва 10 стюардесса бўлган, деб ёзади Тимес оф Индиа. Қулаш жойида қутқарув операцияси олиб борилмоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Иқтисод
Маданият
Жамият
77522
Жамият
56602
Жамият
55798
Жамият
50868
Жамият
//
Изоҳ йўқ