«Президент иқтидорли фарзандлари» ташаббуси қандай амалга оширилади? Журналистлар учун тақдимот қилинди

Сақлаш
15:34 / 12.06.2025 22 0

Ўзбекистонда мамлакат бўйлаб 1500 нафар энг қобилиятли 9-синф битирувчилари саралаб олиниб, жаҳондаги етакчи университетларга тайёрланади. Бу ҳақда бугун, 12 июнь куни «Янги Ўзбекистон» университетида бўлиб ўтган «Президент иқтидорли фарзандлари» ташаббусига бағишланган «Йилнинг энг қувончли янгилиги» номли тантанали тадбирида маълум қилинди.

 

 

Мамлакат таълим тизимида катта бурилиш ясайдиган, ёшларга келажакда янги умид ва имкониятлар эшигини очадиган мазкур ташаббус шу йил 15 майдаги «Президент иқтидорли фарзандлари» ташаббусини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-86-сон Фармонда белгиланган муҳим вазифалар ижросига бағишланган.

 

 

Таъкидланишича, ташаббус 3 муҳим йўналишни қамраб олиб, мамлакат келажагини шакллантиришда асосий ўрин тутади.

 

Биринчи йўналиш«Президент иқтидорли фарзандлари» миллий дастури

 

Ушбу дастур мамлакат бўйлаб саралаб олинган 1500 нафар энг қобилиятли 9-синф битирувчиларини жаҳондаги етакчи университетларга тайёрлашга мўлжалланган.


Миллий дастур иштирокчиларига Президент ва ихтисослаштирилган мактабларнинг малакали маслаҳатчилари бириктирилади. Бу маслаҳатчилар ўқувчиларга олий таълимга кириш учун зарур бўлган билим ва кўникмаларни ривожлантиришда, портфолиони кучайтиришда яқиндан ёрдам беради.

 

Бугунги кунда дунёнинг энг нуфузли университетлари — Ҳарвард, Яле ва Принcэтон — тест натижаларини эмас, айнан шахсий портфолиони кўради. Яъни, ёшларнинг лойиҳаси, етакчилиги, жамиятга қандай фойда келтиргани каби реал фаолиятларни баҳолайди. Миллий дастур айнан мана шу портфолиони тўплаш учун кучли асос бўлиб хизмат қилади.


Масалан, иштирокчилар учун Ренессанс оромгоҳида мактаб дастуридан ташқари тадқиқот методологияси, ижтимоий лойиҳа тайёрлаш, дизайн фикрлаш, жамоавий ишлаш, очиқ нутқ маданияти каби чуқурлаштирилган қўшимча фанларни ўзлаштириш учун интенсив тренинглар ташкил қилинади.

 

Миллий дастурнинг 40 нафар энг муваффақиятли иштирокчилари АҚШнинг нуфузли 8 та университетлар уюшмаси «Ивй Леагуэ» (Печак лигаси)нинг ёзги мактабларига юборилади. Агар дастур иштирокчиси кейинчалик ТОП-100 таликдаги университетга 50 фоизлик грант асосида ўқишга кирса, бу ҳолда «Эл-юрт умиди» жамғармаси орқали унинг қолган контракт тўлови тўлиқ қоплаб берилади.

 

Қабул жараёни қандай болади?

 

Дастурга қабул жараёни бир босқичли бўлиб, ҳар бир ҳудудда математика ва инглиз тилидан тест синовлари ўтказилади. Ҳар бир фандан 40 тадан савол берилиб, умумий максимал баҳо 80 баллни ташкил қилади. Шунингдек, олимпиадаларда совринли ўринларни эгаллаган номзодларга 20 баллгача қўшимча балл берилади ва Ижтимоий ҳимоя ягона реэстри ва Камбағал оилалар реэстри аъзолари фарзандларига 10 баллик имтиёз мавжуд. Натижада энг юқори балл тўплаган 1500 нафар ўқувчи саралаб олинади.

 

Иккинчи йўналишАл-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернатининг ташкил этилади

 

Бу мактаб Ўзбекистоннинг энг иқтидорли 8-синф битирувчилари орасидан ҳар йили 60 нафар ўқувчини қабул қилади.

 

Мактаб халқаро стандартларга мос таълим бериб, дунёнинг илғор педагогик тажрибаларидан фойдаланади. Ўқувчилар нафақат инглиз тили, балки камида яна битта қўшимча хорижий тилни ҳам пухта ўзлаштиради. Мактабда илмий-тадқиқот ва инновацион лойиҳалар учун барча шароитлар яратилган бўлиб, ҳар бир ўқувчига шахсий портфолио шакллантириш учун илмий, ижтимоий ва инновацион лойиҳалар билан шуғулланиш имконияти тақдим этилади.

 

Мактабнинг таълим дастури Интернатионал Баccалауреате дипломи билан якунланади, бу эса битирувчиларга дунёнинг етакчи университетларига тўғридан-тўғри кириш имкониятини беради.

 

 

Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернатига ўқувчилар қай тартибда қабул қилинади?


Қабул жараёни икки босқичда амалга оширилади: 1-босқичда ҳар бир ҳудудда математика ва инглиз тили фанларидан 40 тадан тест саволи асосида 100 баллик тизимда саралаш имтиҳони бўлиб ўтади ва энг юқори балл тўплаган 300 нафар ўқувчи Тошкент шаҳридаги 2-босқичга ўтади. Иккинчи босқичда ҳам математика ва инглиз тилидан ёзма имтиҳон ўтказилиб, якуний натижаларга кўра 60 нафар энг юқори балл тўплаган ўқувчи мактабга қабул қилинади. Қабул жараёни 25 июнга қадар давом этади.

 

Учинчи йўналишПрезидент иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамжамияти

 

Бу Ҳамжамият мамлакатнинг энг истеъдодли ёшларини Президент мактаби, Ал-Беруний халқаро мактаби, «Янги Ўзбекистон» университети ҳамда «Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендиатларини бирлаштиради.


Ёшлар давлат органлари ва йирик компаниялар билан бевосита мулоқот қилиш, мамлакат ривожига доир муҳим қарорларда фикр билдириш имкониятига эга бўлади. Махсус рақамли платформа орқали ёшлар ўзаро тажриба алмашади, инновацион ғояларини муҳокама қилади. Бундан ташқари, Ҳамжамият томонидан ёшлар учун халқаро миқёсдаги форумлар, конференциялар ва тренингларга қатнашиш имконияти яратилади ва улар етакчи иш берувчилар билан бевосита боғланади.


Тадбирда шунингдек, мамлакат ривожига сезиларли ҳисса қўшаётган фидойи мутахассисларни қўллаб-қувватлаш учун «Янги Ўзбекистон пойдеворлари» кўкрак нишони таъсис этилгани маълум қилинди. Таъкидланишича, бу жамиятда фидойилик ва касбий юксакликни қадрлаш маданиятини ривожлантиришга хизмат қилади.


«Президент иқтидорли фарзандлари» ташаббуси Ўзбекистоннинг келажак авлодини глобал рақобатбардош, интеллектуал жиҳатдан юксак ва ижодий салоҳиятга эга бўлган мутахассислар сифатида шакллантиришга қаратилган стратегик лойиҳа саналади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//