«Тошкентда 110 мингта уй бузилиши ҳақидаги хабарлар асоссиз» – вазирлик

Сақлаш
11:40 / 12.06.2025 16 0

 

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда 110 мингта уй бузилиши бошлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бу хабарлар асоссиз эканлигини маълум қилди.

 

Қайд этилишича, айни кунларда мамлакатда кўп қаватли уй-жой фондининг сейсмик ҳолатини ўрганиш ва баҳолаш ишлари олиб борилмоқда. Бу тадбирлар аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида профилактик тарзда амалга оширилмоқда. Ҳозирда ҳеч қандай расмий ҳужжатларга эга бўлмаган битта объектда сейсмик талабларга мос келмаслик ҳолати аниқланган. Фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ушбу объект бўйича белгиланган тартибда тегишли чора-тадбирлар кўрилган.

 

«Айни вақтда оммавий равишда уй-жойларни бузишга оид ҳеч қандай қарор ёки режа мавжуд эмас», дейилади хабарда.

 

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фуқаролардан ишончсиз манбалар орқали тарқалаётган асоссиз хабарларга ишонмаслик ва расмий маълумотларга таянишни сўради. Шунингдек, ёлғон ахборот тарқатганлик учун қонунчиликда жавобгарлик белгиланганини эслатиб ўтди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//