
Жамият
Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида «Ҳизб ут-Таҳрир» диний экстремистик ташкилотининг яширин гуруҳи фош этилди, дея хабар берди Давлат хавфсизлик хизмати.
Қўқон шаҳрида яшовчи 63 ёшли шахс 54−60 ёш оралиғидаги 4 нафар фуқарони жалб қилган ҳолда ноқонуний гуруҳ тузган.
У муқаддам «Ҳизб ут-Таҳрир» ташкилотига аъзо бўлиб, Жиноят кодексининг 159-моддаси (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш), 244−1-моддаси (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) ва 244−2 моддасида (Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) назарда тутилган жиноятларни содир этганлиги учун 2000−2019 йилларда озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаган.
Гуруҳ аъзолари 2024−2025 йиллар давомида шаҳардаги чойхона ва ошхоналарда ўтказилган ўзаро йиғинларда «Ҳизб ут-Таҳрир» ғояларининг Ўзбекистонга олиб кирилишини, ташкилот томонидан чоп этилган китоб ва журналларда ифодаланган ақидапарастликни, халифалик давлати қуриш ғояларини қўллаб-қувватлаб келган.
Шунингдек, Telegramʼдаги ёпиқ каналга аъзо бўлиб, унда «Ҳизб ут-Таҳрир»га тегишли материаллар билан мунтазам танишиб борган.
Таъкидланишича, гуруҳнинг 54 ёшли аъзоси ҳам муқаддам ташкилотдаги иштироки учун 23 йиллик жазо муддатини ўтаб, 2024 йилнинг апрель ойида озодликка чиққан. Бошқа бир аъзоси эса фирибгарлик билан боғлиқ жинояти учун жазо муддатини ўтаб чиққан.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 159-моддаси ва 244−1 ҳамда 244−2 моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ