Июнь ойидан 1-синфга қабул бошланади

Сақлаш
08:59 / 12.06.2025 13 0

 

Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова хабар берди.

 

Регламентга мувофиқ, 1-синфга қабул жараёнлари 2 босқичда амалга оширилади:

 

1-босқич: 20 июндан 31 июлгача микроҳудуд доирасида,

 

2-босқич: 1 августдан 15 августгача микроҳудуддан ташқари доирада.

 

Мактабга қабул жараёнлари қуйидаги туман (шаҳарларда) электрон шаклда давлат хизматлари орқали амалга оширилади.

 

Бунда ота-оналар 20 июндан бошлаб my.maktab.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, ариза топширишлари мумкин бўлади. Улар видеойўриқнома билан танишиб чиқиб, my.maktab.uz платформаси орқали ўзларига бириктирилган мактабни қандай аниқлашни билиб олиши мумкин.

 

Давлат хизматлари кўрсатилмайдиган ҳудудларда эса 1-синфга қабул қилинган ўқувчилар вазирлик электрон тизими (adm.maktab.uz) га киритилади.

 

Вазирлик «Таълим тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, болалар 7 ёшга тўладиган йилда мактабга қабул қилинишини эслатган. Шунга кўра, бу йил 1-синфга 2018 йилнинг 31 декабрига қадар туғилган болалар қабул қилинади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//