
Жаҳон
Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Ўзбекистон нотасидаги маълумотларни диққат билан кўриб чиқилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда Тасс ахборот агентлиги хабар берди.
Ўзбекистон ТИВ матбуот котиби Аҳрор Бурхонов Россияда ўзбекистонлик фуқароларни тинтув қилиш, қўпол ва ҳурматсиз муносабатда бўлаётганидан хавотирда экани, шу муносабат билан Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси Россия Ташқи ишлар вазирлигига тушунтириш беришни сўраб нота юборгани ҳақида маълум қилганди.
Қайд этилишича, Россия томони Ўзбекистон нотасидаги маълумотлар диққат билан кўриб чиқилиб, ўзбекистонлик ҳамкорларнинг тегишли сўрови ваколатли органларга етказилмоқда. Олинган объектив маълумотлар белгиланган тартибда Тошкентга юборилади. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилган.
"Ўзбекистон элчихонасидан нота олингани муносабати билан биз ундаги маълумотларни синчковлик билан ўрганмоқдамиз. Шуни таъкидлашни истардимки, бизда ҳуқуқ-тартибот ва бошқа хизматлар орқали тўғридан-тўғри алоқа каналлари мавжуд. Иттифоқчилар ўртасидаги анъанага кўра, суҳбат самимий бўлиб, ҳар қандай сигнал синчковлик билан кўриб чиқилади. Ўзбекистон томонининг юқорида қайд этилган сўрови бўйича олинган маълумотлар ваколатли органларга етказилади”, - деди Захарова.
“Аввало, Ўзбекистон билан мустаҳкам иттифоқчилик ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатлари мавжудлигини ва икки томонлама муносабатларимизнинг барча мавзуларига шу нуқтаи назардан ёндашаётганимизни таъкидламоқчимиз”, дейди Захарова.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ