
Жамият
Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Ўзбекистон автомобиль йўлларини яхшилашга ёрдам беради.
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси Жамшид Турсунов Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкининг инвестициялар блоки раҳбари Константин Лимитовский бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди.
Учрашувда автомобиль йўлларини ривожлантириш борасида банк молиявий кўмагида амалга оширилаётган лойиҳалар ва истиқболдаги ҳамкорлик йўналишлари муҳокама этилди.
Томонлар А380 Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу автомобиль йўлининг 150—228-км (78 км) қисмини реконструкция қилиш лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишларнинг жорий ҳолати юзасидан фикр алмашди.
Қорақалпоғистон Республикасидаги (328,1 км) ҳамда Хоразм вилоятидаги (188 км) умумий фойдаланувдаги маҳаллий аҳамиятга эга 516,1 км автомобиль йўллари қисмларини тўла таъмирлаш лойиҳаси бўйича ҳамда истиқболда ҳамкорликни янада кенгайтириш юзасидан ҳам келишув амалга оширилди.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ