Бухоро амирлиги даврига оид маданий бойликларни хорижга ноқонуний олиб кетилишига чек қўйилди

Сақлаш
09:31 / 11.06.2025 19 0

Сурхондарё вилоятида қўшни давлатга ноқонуний равишда Бухоро амирлиги даврига оид тақинчоқ қисмлари олиб чиқиб кетиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси хабар қилди.

 

Фуқаро белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилгани пайтда қўл юклари орасида оғзаки сўровда кўрсатилмаган буюмлар борлиги аниқланган. Улар орасида 267 дона турли турдаги тақинчоқ қисмлари бўлган.

 

Ушбу буюмларнинг қадимийлик даражаси ва қийматини аниқлаш мақсадида бадиий экспертиза тайинланган. Эксперт хулосасига кўра, уларнинг 39 донаси осма безак шаклидаги кумуш тангалар бўлиб, улар 19-асрда Бухоро амирлиги даврида зарб қилинган. Қолган тақинчоқлар эса 19-аср охири ва 20-аср бошларига оид маданий бойлик ҳисобланади.

 

Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг 1999-йил 23-мартдаги 131-сонли қарорига кўра, 50 йил аввал ва ундан ҳам олдинроқ яратилган маданий бойликларни Ўзбекистондан олиб чиқишга йўл қўйилмайди.

 

Айни пайтда ушбу буюмлар ашё далили сифатида Термиз археология музейига топширилган. Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//