Сиёсат
9 июнь куни Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган БРИКС Янги тараққиёт банки президенти Дилма Русефни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Унда БРИКС кўп томонлама молиявий институти билан амалий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилиниб, 2024 йилнинг октябр ойидаги БРИКС саммити доирасида эришилган келишувлар изчил амалга оширилаётгани таъкидланди.
Хусусан, банкнинг Бошқарув кенгаши томонидан Ўзбекистон Янги тараққиёт банкига аъзо бўлишига принципиал розилик берилди. Умумий қиймати $5 млрдлик биринчи навбатдаги қўшма лойиҳалар дастури шакллантирилди.
Шавкат Мирзиёев ирригация тизимларини модернизация қилиш, тоғ-кон саноатини ривожлантириш, хусусий секторни молиялаштириш, таълим ва инфратузилма соҳаларида давлат-хусусий шерикликни илгари суриш каби устувор йўналишларда лойиҳаларни тез фурсатда тайёрлаш ва амалга ошириш муҳимлигини қайд этди ва йирик минтақавий инфратузилма лойиҳалари қўллаб-қувватланди.
Спорт
Сиёсат
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жаҳон
77730
Жамият
56710
Жамият
55935
Жамият
50984
Жамият
//
Изоҳ йўқ