
Жамият
Европа ва Ўртаер денгизи ўсимликларни ҳимоя қилиш ташкилоти (EPPO) ишчи гуруҳининг 55-йиғилиши доирасида Қозоғистон назорат қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Сакен Қанибеков Ўзбекистон ва Қирғизистон фитосанитария хизматлари раҳбарлари билан учрашув ўтказилди. Мулоқотнинг асосий мавзуси чигирткаларга қарши ҳимоя чоралари бўлди, дея хабар беради Kazinform.
Унда иштирокчилар мамлакатларда мавсумий ҳашаротларга қарши курашиш бўйича самарали чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича мавжуд амалиёт билан таништирилиб, Locust.uz тизими намойиш этилди. Бу чигиртка тухум қўйган ҳудудлар, кимёвий тозалаш ишлари олиб борилган ҳудудлар тўғрисидаги маълумотларни қайд этувчи электрон платформа бўлиб, вазиятни тўғри баҳолаш имконини беради.
Тизим, шунингдек, транспорт воситаларига ўрнатилган GPS қурилмалари ёрдамида махсус жиҳозлар ҳаракатини кузатиб боради. Бу вазиятни ўз вақтида баҳолаш ва катта майдонларда чигиртка тарқалишининг олдини олиш имконини беради.
Музокаралар якуни бўйича томонлар ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, халқаро фитосанитария стандартларини жорий этиш ва ахборот алмашинувини ривожлантиришга келишиб олди.
Томонлар чегара ҳудудларида чигирткаларга қарши курашиш, фитосанитария ҳолати, ўрганиш натижалари, зарарли организмларнинг тарқалиши ва кўрилган чоралар тўғрисида тезкор маълумотлар алмашинувини таъминлаш бўйича ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратади. Шунингдек, фитосанитария сертификатлари тўғрисидаги маълумотларни самарали ва мунтазам алмашиш учун ахборот тизимларини бирлаштириш кўзда тутилган.
Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Ермек Кенжеханули Jibek Joly телеканалида маълум қилишича, Қозоғистонда 2 миллион гектаргача майдон чигиртка хавфи остида.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Спорт
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ