
Сиёсат
Кўксаройда Шавкат Мирзиёев ва Роберт Фицо ўртасида музокаралари бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ва Словакия бир қатор соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олди.
Хусусан:
- Ўзбекистондан тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги, электротехника, кимё маҳсулотлари, полимерлар етказиб бериш;
- Словакиядан каучук, автомобиль қисмлари, фармацевтика ва бошқа саноат товарларини етказиб бериш;
- Агросаноат, автомобиллар учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш, фармацевтика, "яшил" энергетика ва туризм соҳаларида Словакия компаниялари билан саноат кооперацияси бўйича дастур тайёрлаш;
- IT стартапларини тезлаштириш бўйича қўшма венчур фондини ташкил этиш;
- Ўзаро кўргазмалар, кино намойишлари, концертлар, шунингдек, музей иши соҳасидаги лойиҳаларни ўтказиш;
- Ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси соҳасида Словакия билан тизимли ҳамкорликни йўлга қўйиш;
- Халқаро аҳамиятга молик масалаларда ўзаро қўллаб-қувватлаш;
- Ҳукуматлараро кенг қамровли "йўл харитаси" қабул қилиш.
Сиёсат
Жамият
Илм-фан
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ