Жамият
2025-йил 1-майдан Ўзбекистон бўйлаб эҳтиёжманд оилаларга газ ва электр энергияси учун йил давомида компенсатсия тўлаш амалиёти йўлга қўйилган эди. Эндиликда компенсатсия фақат қиш мавсуми (ноябрь–февраль)да эмас, ҳар ойда тўлаб берилади.
Эҳтиёжманд оилалар учун 1-июндан бошлаб ариза топшириш бошланди.
Компенсатсиялар қуйидаги тоифаларга мансуб оилаларга берилади:
Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ва Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар – бунда оила аъзоларига тўғри келадиган ойлик даромад 669 минг сўмдан кам бўлиши лозим.
Шунингдек, икки реестрга ҳам кирмаган, аммо мол-мулки кам ва ойлик даромади ҳар бир аъзога 1 млн сўмдан кам бўлган оилалар ҳам ушбу ёрдамдан фойдалана олади.
2024-2025-йилги иситиш мавсуми учун умумий кам таъминланган оилаларга 313,6 млрд сўм ёрдам берилган бўлса, эндиликда бу тизим янада кенгайтирилиб, 2025-йилда умумий ҳисобда 1 триллион 330 миллиард сўм миқдорида компенсатсия ажратилиши режалаштирилган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77817
Жамият
56755
Жамият
55982
Жамият
51044
Жамият
//
Изоҳ йўқ