Дам олиш кунлари айрим ҳудудларда ёмғир ёғади

Сақлаш
12:42 / 05.06.2025 27 0

Ўзгидромет 8 июнгача бўлган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

 

Унга кўра, бугун кундузи Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат Қорақалпоғистон Республикасининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

 

Ҳаво ҳарорати +36– +39 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда +40– +42 даражагача бўлади.

 

6-7 июнь кунлари республика ҳудудига нисбатан салқин ва нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади.

 

6 июнда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида, 7 июнда Тошкент, Сурхондарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

 

Ҳаво ҳарорати аста-секин пасайиши кутилмоқда. 6 июнда шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда, 7 июнда марказий ва шарқий вилоятларда ҳарорат +28– +33 даражагача, ёмғир пайтида +25– +27 даражагача пасаяди.

 

8 июнда Ўзбекистоннинг барча ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди ва ҳарорат +2- +3 даража кўтарилади.

 

Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда. 5-6 июнда айрим жойларда баъзида 20–22 м/с гача кучайиши мумкин.

 

Тошкент шаҳрида бугун кундузи ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +36– +38 даражада бўлади.

 

6 июнда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +33 даража атрофида бўлади.

 

7 июнда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат +27– +29 даражада бўлади.

 

8 июнда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +33– +35 даражада бўлади.

 

 

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//