Жаҳон
АҚШ лидери Дональд Трамп душанбадан бошлаб 12 мамлакат фуқароларига АҚШга киришни тақиқлади. Яна 7 мамлакат фуқаролари киришига қисман чекловлар ўрнатилган. Бу ҳақда Оқ уй тарқатган президент декларацияси матнида қайд этилган.
Тўлиқ тақиқ Афғонистон, Мьянма, Чад, Конго, Экваториал Гвинея, Эритрея, Гаити, Эрон, Ливия, Сомали, Судан ва Яман мамлакатлари фуқароларига амал қилади. Чекловлар 9 июнь, душанбадан кучга киради.
Бундан ташқари, Бурунди, Куба, Лаос, Серра-Леоне, Того, Туркманистон ва Венесуэла фуқароларига нисбатан АҚШга кириш учун қисман тақиқ қўлланилади. Чекловлар ушбу мамлакатларнинг ҳар бири учун маълум турдаги визаларга нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатда шунингдек, қарор кучга киргунга қадар визалар амал қилишда давом этиши қайд этилган.
Спорт
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жаҳон
77561
Жамият
56626
Жамият
55824
Жамият
50890
Жамият
//
Изоҳ йўқ