Ўзбекистонда илк бор Киномактаб ташкил этилди

Сақлаш
12:10 / 05.06.2025 29 0

Ўзбекистон миллий кинематографияни ривожлантириш маркази томонидан мамлакатда илк бор Киномактаб фаолияти йўлга қўйилди.

 

Бундан кўзланган мақсад кинематография соҳаси учун юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрловдан ўтказишдир.

 

Ҳозирда мактаб «Тирик тарих» дастури доирасида ишлаб чиқиладиган фильмлар учун қуйидаги йўналишларда мутахассисларни бепул тайёрлаш бўйича 2025 йилги қабулни эълон қилган:

▪️ Кино режиссура;

▪️ Каскадёрлик маҳорати;

▪️ Гриммёрлик;

▪️ Анимация;

▪️ Операторлик маҳорати;

▪️ Монтаж;

▪️ Продюсерлик;

▪️ Кинода овоз режиссураси.

 

Хабарга кўра, барча дарслар «Ўзбекфилм Киноконсерни» ДУКнинг ташкилий ва амалий имкониятлари негизида амалга оширилади.

 

Киномактаб битирувчиларига Ўзбекистон кинокомпаниялари ва киностудияларида «Тирик тарих» дастури доирасида ишлаб чиқилиши режалаштирилган фильмларда фаолият олиб бориши учун йўлланма берилади.

 

Ҳужжатлар жорий йилнинг 2 июнидан 30 июнига қадар Ўзбекистин Миллий кино санъати саройида (собиқ Понарама) биносида соат 14-00 дан 18-00 га қадар қабул қилинади.

 

Батафсил маълумот +998 90 944 77 81, +998 97 460 40 80 рақамларидан олинади.

 


Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//