
Жамият
Кеча, 4 июнь куни Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев ҳамда Италиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Пьергабриеле Пападиа де Боттини ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқотда Италия бош вазири Гиоргиа Мелони хонимнинг жорий йил 29 майдаги Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида имзоланган «Миграция ва мобиллик тўғрисида»ги Anglashuv меморандумининг ижроси ва амалиётга жорий қилиш масаласи кўриб чиқилган.
Таъкидланишича, Италияда муҳандислик, туризм ва қишлоқ хўжалиги каби соҳаларда малакали мутахассисларга талаб юқори эканлиги қайд этилган.
Италия томони 2026 йилдан бошлаб ўзбекистонликларга 1500 та бўш иш ўрни учун квота ажратилганлигини ҳам маълум қилган.
Хабарга кўра, ушбу мамлакатда ноқонуний мақомдаги Ўзбекистон фуқароси йўқлиги ҳамкорликни янада самарали амалга оширишга катта туртки бўлади.
«Имзоланган Anglashuv меморандуми — тарихий ҳужжат, унинг устида жуда кўп ишланди, келишувни тезроқ ҳаётга татбиқ қилиш тарафдориман. Миграция муҳим йўналиш саналади, Ўзбекистон эса бу соҳадаги бой тажрибаси билан Марказий Осиёдаги ҳамкорлар учун намуна бўла олади», деган Италиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси.
Сиёсат
Жамият
Илм-фан
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ