UzAuto Motors мижозлар учун онлайн тўловни йўлга қўйди

Сақлаш
18:51 / 04.06.2025 40 0

UzAuto Motors Chevrolet бренди автомобилларини онлайн харид қилиш имконини берувчи UzAutoSavdo платформасининг янгиланган версиясини ишга туширди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

 

Тизим функционаллигини яхшилаш ҳамда сайтнинг шаффоф ва хавфсиз ишлашини таъминлаш мақсадида амалга оширилган янгиланишлар доирасида фойдаланувчилар учун тушунарли ҳамда интуитив интерфейс яратилди.

 

Эндиликда рўйхатдан ўтиш ва тизимга кириш жараёнлари соддалаштирилган тартибда амалга оширилади. Платформа дизайни барча қурилмаларга мослашади, унда яхшиланган визуализацияси, мавжуд автомобиллар каталогининг кенгайтирилган шакли келтирилган. Шунингдек, навигация тизими такомиллаштирилиб, ахборот тузилмаси яхшиланди.

 

Платформадаги асосий ўзгаришлардан бири шартномани тўлиқ масофадан туриб расмийлаштириш имкониятининг яратилгани бўлди. Энди мижозлар автомобиль танлаш, шартнома олиш ва тўловни амалга оширишгача бўлган барча босқичларни онлайн тарзда амалга оширишлари мумкин. Дилерлик марказига фақат автомобилни қабул қилиб олиш учун бориш керак бўлади.

 

“Аввал UzAutoSavdo платформаси орқали автомобиллар учун онлайн тўлов функцияси мавжуд эмас эди. Ушбу опсия мижозларимиз учун янги имкониятдир. Харидорларга қулайлик яратиш мақсадида дилерлик марказига ташриф буюриш орқали шартнома тўловини амалга ошириш имконияти сақланиб қолмоқда”, дея изоҳ берди UzAuto Motors матбуот хизмати.

 

Ҳозирда сайт тест режимида ишламоқда. Тез орада платформада тест-драйвга ёзилиш ва автомобилга техник хизмат кўрсатиш учун онлайн рўйхатдан ўтиш функциялари қўшилиши режа қилинмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//