Жамият
Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ТМК) томонидан Технологик металлар олий мактаби ташкил этилди.
Хабарга кўра, олий мактабнинг бакалавриат дастурида таълим жараёнлари Италиянинг нуфузли Пиза университети билан ҳамкорликда олиб борилади.
Дарс жараёнлари инглиз тилида, комбинатнинг реал ишлаб чиқариш корхоналарида ташкил қилинади.
Критик минераллар йўналишидаги магистратура дастури эса Хитойнинг Геофанлар университети билан биргаликда йўлга қўйилади ҳамда унда халқаро даражада геология, изланиш ва разведка соҳаларида мутахассислар тайёрланади.
Таълимнинг иккинчи босқичида магистрлар Хитойда ўқишни давом эттиради.
Ўзбекистон технологик металлар комбинати томонидан бакалавр босқичи учун 25 та, магистратура босқичи учун 10 та грант ўринлари ажратилган.
Битирувчилар ТМК томонидан тўлиқ иш билан таъминланади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77817
Жамият
56755
Жамият
55982
Жамият
51044
Жамият
//
Изоҳ йўқ