Ўзбекистонда Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонаси иш бошлади

Сақлаш
12:53 / 04.06.2025 31 0

Тошкентда Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонаси очилди.

 

Маълумотларга кўра, иттифоқнинг Тошкентдаги ваколатхонаси минтақадаги беш давлатга хос экологик муаммоларни ҳар томонлама ўрганиш билан шуғулланади. Офис ўз фаолияти доирасида ушбу давлатлар ҳукуматларига экологик оқибатларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади, тегишли ташаббусларни қўллаб-қувватлайди.

 

– Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг минтақавий ваколатхонаси нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиёнинг барча беш давлатида экологик лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашади. Бундан ташқари, у олимлар ва тадқиқотчилар ўртасида тажриба алмашиш майдончасига айланади, – деди Ўзбекистон экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов.

 

Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи минтақада қатор лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда. Хусусан, “Блуэ Peace Central Asia 2.0” дастури доирасида ташкилот сув дипломатиясини ривожлантиришга кўмаклашиш ва трансчегаравий сув ҳавзаларининг экологик ҳолатини яхшилашни мақсад қилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//