Олий суд 120 кишини оқлади. Улар орасида Бухоро амирининг яқин қариндошлари ҳам бор

Сақлаш
18:50 / 06.01.2022 1171 0

Олий суд биносида бугун 6 январь куни мустабид совет тузуми даврида қатағон қурбони бўлган ва ҳозирги кунга қадар оқланмаган 120 нафар шахсга оид жиноят ишлари кўриб чиқилди.

 

Маълум қилинишича, суд давомида муфтий Садриддинхон Шарифхўжаев, Мирзо Иброҳим мирохўр Исмоилов раҳбарлигида 40 дан ортиқ Бухоро амирининг амакиси, куёви, таниқли додхоҳлар, собиқ ҳарбийлар, қози ва уламолар, Муҳаммад Сиддиқ Мансурбеков (Сағир бойвачча) каби фарғоналик, Тоғай Амин Сафаров, Дўстёр живачи Мўминов, Раҳматулла Бекбўтаев каби қашқадарёлик боболаримиз, жами 120 нафардан ортиқ қатағон қурбонлари иши кўриб чиқилган.

 

Уларга совет давлатига қарши қуролли қаршилик ҳаракатларида иштирок этганликда, қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда урушни эълон қилиш ҳамда совет давлатига қарши куролли қаршилик ҳаракатларида иштирок этиш, аксилинқилобий махфий ташкилотини тузганликда каби айбловлар қўйилган ва оғир жазоларга ҳукм қилинган.

 

Олий суд раиси ўринбосари Икром Муслимов раислигида ўтказилган очиқ суд мажлисларида 2021 йил декабрь ойида келиб тушган бир гуруҳ шахсларга нисбатан 6 та жиноят иши кўриб чиқилиб, келтирилган протестлар қаноатлантирилган ва Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасига асосан жами 120 нафар шахс оқланди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//