Жамият
Қурбон ҳайити байрами муносабати билан 2025 йил 6–8 июнь кунлари аҳолининг дам олиш вақтини мароқли ташкил этиш ҳамда ички туризм йўналишида саёҳатларга жалб қилиш мақсадида республика бўйлаб чегирмалар жорий этилмоқда.
Юртимиздаги ҳудудларда фаолият олиб бораётган жойлаштириш воситалари томонидан 20 фоизгача ихтиёрий чегирмалар йўлга қўйилди.
“Вақф” хайрия жамоат фонди тасарруфидаги пуллик зиёратгоҳларга ташриф буюрувчилар учун бир қанча чегирмалар бериш кўзда тутилган. Қурбон ҳайити байрами кунлари ногиронлиги бор ва ёши катта фуқаролар ва ёш болаларга зиёратгоҳларга кириш бепул этиб белгиланган.
Шунингдек, байрам муносабати билан қўшимча “Афросиёб” рейслари ҳам йўлга қўйилади.
5–8 июнь кунлари Самарқанд ва Тошкент ўртасида Афросиёб тезюрар поездининг қўшимча қатновлари амалга оширилади.
Ҳаракат жадвали:
Самарқанд – Тошкент – жўнаш 10:55 да, етиб келиш 13:15 да;
Тошкент – Самарқанд – жўнаш 13:56 да, етиб келиш 16:14 да.
Спорт
Сиёсат
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жаҳон
77730
Жамият
56710
Жамият
55935
Жамият
50984
Жамият
//
Изоҳ йўқ