
Илм-фан
2025 йилнинг 1-чорагида давлат олий таълим муассасалари 2,8 триллион сўм даромад кўрди, уларнинг харажатлари эса 2,4 триллион сўмни ташкил қилди. Даромадларнинг 63,3 фоизини (1,8 триллион сўм) тўлов-контракт тушумлари ташкил қилди, харажатларнинг 64,4 фоизи (1,5 триллион сўм) эса стипендия бўйича тўловларга тўғри келди. Ҳисоботда 75 та ОТМ ҳақида маълумот келтирилган.
Ушбу даврда энг кўп даромад Тошкент давлат иқтисодиёт университетида қайд этилган. 2025 йилнинг илк 3 ойида мазкур ОТМ 219 миллиард сўм даромад кўрган. Университетнинг асосий даромади тўлов-шартнома бўйича маблағлар (79,4 %) ҳисобланади.
Бу каби биринчи чоракда тўлов-шартнома маблағлари асосида қисман ёки тўлиқ ўзини ўзи қоплаган ОТМлар қуйидагилар:
Нукус давлат техника университети – 100 %;
Наманган давлат техника университети – 99,7 %;
Қўқон давлат университети – 98,5 %;
Фарғона давлат техника университети – 92,7 %;
Қарши давлат техника университети – 83,4 %;
Тошкент кимё-технология институти Шаҳрисабз филиали – 81,9 %;
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти – 81,5 %.
Ҳисоботда фақат давлат олий таълим муассасалари ҳисобга олинган.
Сиёсат
Жамият
Илм-фан
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ