
Маданият
Ислом цивилизацияси маркази Хоразмда босилган илк қоғоз пул ҳақида маълумот берди.
Хабарга кўра, бу 5000 манат номиналидаги ипак бона 1920 йилда Хоразм Халқ Совет Республикаси томонидан нашр этилган.
У бугунги кунда Татаристон Республикаси Миллий музейи тўпламида сақланади.
Купюрада қуйидагигича ёзув бор:
«Ушбу коғаз танга ҳукуматнинг пул белгиси илан таъмин этилгандур. Хоразм Шўролар жумҳуриятининг коғаз тангаси. Ушбу тангани сохта қилғон киши инқилоб маҳкамасиға топширулур».
Мазкур бона 1982 йилда Г.М. Добросмислов коллекцияси орқали музей тўпламига келиб тушган.
Таъкидланишича, ушбу тўплам орқали Хива ва Хоразмдан келиб чиққан қоғоз ва ипак пуллар музейга қўшилган. Бу пуллар нафақат айирбошлаш воситаси, балки 1918–1922 йиллардаги Ўрта Осиёдаги сиёсий воқеалар, иқтисодий жараёнлар ва маънавий ҳаёт ҳақида ҳужжатли манба сифатида катта аҳамиятга эга.
Юқорида маълумот берилган бона ипак матода тайёрланган бўлиб, унинг ўлчами – 102 × 148 мм. Унда сирқироқ, осмонранг ва кўк рангдаги ипаклардан фойдаланилган.
Матн ва тасвирлар эса қизил, яшил, кўк ва қора бўёқларда чоп этилган.
Ушбу бонанинг яна бир ўзига хос жиҳати — ундаги ёзувлар каллиграфик услубда бўлганидир.
Ундаги номинал ва чиқарилган сана каби маълумотлар ўзбек тилида (араб ва кирилл алифбосида), ҳамда рус тилида нозик ва турфа шрифтларда битилган. Улар махсус орнаментал чордоқ ва картушлар ичида жойлаштирилган бўлиб, мусулмон безак санъатига хос услуб ва элементлар билан бойитилган. Тасвирларда меъморий иншоотлар, яъни мадраса ва масжидлар каби ислом архитектурасининг турли шакллари акс этган.
«1920–1921 йилларда Хоразм Халқ Совет Республикаси томонидан чиқарилган бундай ипак банкнотлар нафақат иқтисодий айланма воситаси, балки халқнинг маънавий юзи, санъати ва миллий ўзлигини намоён этувчи маданий ҳужжат бўлиб хизмат қилган», дейилади хабарда.
Сиёсат
Жамият
Илм-фан
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ