Жамият
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси 2025 йил 1-очиқ стипендия танловини эълон қилди.
Танлов учун жами 450 та ўрин ажратилган:
▪️ бакалавриат - 130 та ўрин;
▪️ магистратура - 220 та ўрин;
▪️ докторантура - 100 та ўрин.
Маълумот учун, мазкур стипендия танлови учун ўринлар ажратишда STEM йўналишлари (илм-фан, технология, муҳандислик ва математика) ҳамда иқтисодиётнинг драйвер соҳаларига (энергетика, транспорт, урбанизация, архитектура ва қурилиш, қишлоқ ва сув хўжалиги, геодезия, ер муносабатлари) шунингдек, давлат бошқаруви ва бошқа долзарб ижтимоий йўналишларга (тиббиёт, таълим) мақсадли асосда алоҳида устуворлик берилди.
Хабарга кўра, ҳужжат топшириш жараёнида номзодларга янада қулай шарт-шароит яратиш мақсадида онлайн платформа ишга туширилган.
Шунингдек, номзодлар ҳужжатларини топшириш жараёнида қуйидаги маълумотларни юклашлари лозим:
- Жамғарма Ижрочи директори номига ариза;
- хорижий таълим муассасасидан қабул қилинганлиги тўғрисида хат (Letter of acceptance);
- меҳнат дафтарчаси нусхаси (мавжуд бўлса);
- аттестат ёки диплом нусхаси;
- хорижий тилни билиш даражасини тасдиқловчи халқаро сертификат;
- мотивацион иншо ва бошқалар.
Танловга оид барча маълумотлар ушбу платформа орқали батафсил эълон қилиб борилади.
Мурожаат учун: (71) 203-00-47, (71) 203-00-49 ҳамда @Eyufmatbuot.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77817
Жамият
56755
Жамият
55982
Жамият
51044
Жамият
//
Изоҳ йўқ