Ўзбекистоннинг янги элчиси Иордания подшоҳига ишонч ёрлиқларини топширди

Сақлаш
18:36 / 03.06.2025 15 0

Ўзбекистоннинг Иорданияга янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Нодиржон Турғунов ушбу мамлакат Подшоҳи Абдуллоҳ ИИ бин ал-Ҳусайнга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар қилмоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

 

Аммон шаҳридаги Басман қасрида бўлиб ўтган тантанали маросимдан сўнг бўлиб ўтган мулоқот аввалида мамлакатимиз элчиси Ўзбекистон Президентининг Иордания Подшоҳига йўлланган саломларини етказди.

 

Подшоҳ Абдуллоҳ ИИ бин ал-Ҳусайн мамлакатимиз раҳбарига миннатдорлик изҳор этиб, янги тайинланган элчига муваффақиятлар тилади ҳамда икки қардош юртни боғлаб турувчи тарихий ришталарни янада мустаҳкамлаш ва сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга умид билдирди.

 

Шунингдек, Иордания томонининг элчи фаолиятида мазкур дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлаш йўлида ҳар қандай кўмак кўрсатилиши таъкидланди.

 

Ўзбекистон ва Иордания ўртасида дипломатик муносабатлар 1993 йил 15 февралда ўрнатилган.

 

Ўзбекистоннинг Иорданияга янги тайинланган элчиси Нодиржон Турғунов 28 май куни ушбу мамлакат Ташқи ишлар ва хориждаги ватандошлар билан ишлаш вазирлиги бош котиби Мажид ал-Қатарнага ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//