
Сиёсат
Бугун Туркиянинг курорт шаҳри Мармарисда маҳаллий вақт билан соат 02:17 да 5,8 магнитудали зилзила бўлди. Бу ҳақда Анадолу агентлиги маълум қилган.
Туркия Ички ишлар вазирлиги раҳбари Али Ерликаянинг сўзларига кўра, 69 киши ваҳимада юқоридан сакрагани туфайли жароҳатланган. Фатхие туманида 14 ёшли қизча зилзила вақтида юз берган ваҳима ҳужуми (паническая атака) туфайли вафот этган. У шифохонага етказилган, бироқ ҳаётини сақлаб қолиш имкони бўлмаган. Мугла вилояти губернатори Идрис Акбийик агентликка берган маълумотларига кўра, 14 кишига воқеа жойида ёрдам кўрсатилган, улар шифохонага боришдан бош тортган. 55 киши (10 нафари тез ёрдам машинасида) госпитализация қилинган. 46 киши тез ёрдам бўлимида кўрик ва даволаниш учун қолмоқда, яна 8 кишига уйга қайтиш учун рухсат берилган.
"Мармарис, Мугла ва Ўртаер денгизи соҳилларида, Мугла, Айдин, Денизли, Маниса ва Измир шаҳарларида 5,8 магнитудали зилзиладан кейинги салбий оқибатлар кузатилмади. Жойларда қидириш ишлари давом этмоқда. Биз зарар кўрганларга ўзимизнинг илиқ тилакларимизни билдирамиз", - деб хабар беради Фавқулодда ҳолатлар ва табиий офатлар бошқармаси (AFAD).
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ