Японияда ишлаш учун тайёрлов марказлари очилади

Сақлаш
09:38 / 03.06.2025 11 0

Ўзбекистонда Японияга ишга тайёрловчи марказлар очилиши маълум қилинди.

 

Хабарга кўра, Япониянинг 30 минг ишчи кучига эга «Onodera User Run» компанияси энди Ўзбекистонда фаолият бошлайди.

 

Кеча, 2 июнь куни Миграция агентлиги делегацияси билан бўлиб ўтган учрашувда мазкур компания қуйидагиларни келтириб ўтган:

▪️ Ўзбекистонда 5 та касбий йўналиш: тиббиёт, овқатланиш, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва ижтимоий ҳимоя соҳаларига япон тили ҳамда касбни тўлиқ бепул ўргатувчи марказ очилади;

 

▪️6 ойлик таълим якунланганидан сўнг, Японияга ишга жойлаштириш кафолатланади (маош 1500 $ атрофида).

 

Маълумот учун, «Onodera User Run» 8 мамлакатда 9 минг нафар хорижлик мутахассисни ўқитган ва Японияда юқори даромадли ишга жойлаштирган.

 

«Компания раҳбарияти жорий йил 10 июнда мамлакатимизга ташриф буюриб, Миграция агентлиги билан ҳамкорлик битимини имзолайдиган бўлди», дейилади хабарда.

 

Шунингдек, ўша куннинг ўзида Миграция агентлиги ҳамда «Japan-China-Asia Medical Educational Cultural Exchange General Incorporated Association» (JCAEMCE) ташкилоти билан ҳамкорлик келишуви имзоланди ва шу билан «Японияга 10 минг нафар ўзбек мутахассисларни жалб қилиш лойиҳаси»га старт берилди.

 

Келишувга кўра, «Япон Маҳорат Нури» курслари Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Наманган вилоятларида очилади. У ерда япон тили, малака имтиҳонларига тайёргарлик ва ишга жойлашиш учун керакли кўникмалар ўргатилади.

 

Шунингдек, WiseBridge махсус онлайн платформаси орқали Япониядаги бўш иш ўринларини танлаш ва иш берувчилар билан тўғридан-тўғри боғланиш имконияти яратилмоқда. Ушбу платформа 2025 йил июнь ойида фаолиятни бошлайди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//