Қайси вилоятларда нархлар тез ўсаётгани очиқланди

Сақлаш
15:55 / 02.06.2025 12 0

Статистика қўмитасининг тақдим қилган ҳисоботига кўра, инфляция даражаси Фарғона, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистонда юқори ўсган.

 

Ўртача кўрсаткичдан баланд бўлган йиллик инфляция эса Қашқадарё, Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида қайд этилган.

 

Таҳлилда ёзилишича, жорий йилнинг май ойида инфляция даражаси 1,5 фоиз бўлган. Бу ойма-ой кўрсаткичларга қараганда бир йил ичидаги энг юқори ўсиш ҳисобланади.

 

Ушбу ойда озиқ-овқат маҳсулотлари 0,8 фоиз арзонлашган бўлса, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 1,7 фоиз, хизматлар нархи 5,9 фоиз қимматлашган.

 

Шарҳда бундай ҳолат кўп жиҳатдан коммунал хизматлар соҳасидаги тарифларнинг оширилиши билан боғлиқлиги айтилган.

 

Бундан ташқари, асосий турдаги озиқ-овқатлар туркумига кирувчи сабзавотлардан – бодринг 61,1 фоиз, помидор 27,1 фоиз арзонлашган. Карам 14 фоизга, картошка 1,9 фоизга, пиёз нархи 1,2 фоизга тушган. Сабзи эса 15 фоиз қимматлашган. Шу билан бирга, ўсимлик ёғи 4 фоизга, шакар нархи 2,2 фоизга ошган.

 

Мол ва қўй гўшти нархлари эса 0,8 фоиз, парранда гўштида 0,3-0,5 фоиз кўтарилгани маълум қилинган. Шунингдек, тухум 4 фоиз, гуруч 0,5 фоиз, хом сут 0,2 фоиз арзонлашгани кўрсатиб ўтилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//