Жамият
Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров
Ҳозирда ижтимоий тармоқларда Бирлашган Араб Амирликлари аэропортларида ўнлаб ўзбекистонликлар ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан сабабсиз ушлаб турилгани ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда.
Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий баёнот берди.
«БААдаги турли аэропортлар орқали мамлакат ҳудудига кириб келаётган хорижликларнинг, шу жумладан Ўзбекистон фуқароларининг текширувлари чўзилиб кетаётган ҳолатларни алоҳида мониторинг қилиб бормоқдамиз», деб ёзди вазирлик матбуот хизмати.
Таъкидланишича, айни пайтда Ўзбекистон фуқароларининг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча чора-тадбирлар кўрилмоқда. Ўзбекистоннинг Абу-Даби шаҳридаги элчихонаси ҳамда Дубай шаҳридаги Бош консулхонаси БААнинг тегишли ташкилотлари билан ушбу масалада зудлик билан музокаралар ўтказган ва вазиятни яхшилаш бўйича доимий алоқада бўлиб турибди.
БАА томони мамлакатда турли халқаро тадбирлар муносабати билан хавфсизлик чоралари кучайтирилгани сабабли аэропортларда текширув вақтлари чўзилиб кетаётганини маълум қилган.
Ҳозирда ўзбекистонликларни тезлик билан текширувдан ўтказиш учун барча имкониятлар сафарбар этилган ва натижада улар мамлакат ҳудудига кириб келишни бошлаган.
Спорт
Сиёсат
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жаҳон
77730
Жамият
56710
Жамият
55935
Жамият
50984
Жамият
//
Изоҳ йўқ