
Жамият
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда хорижда ишлаб юрган ва афсуски, вафот этган ўзбекистонликларнинг жасадларини Ўзбекистонга олиб келиш учун блогерлар, турли шахслар пластик карта рақамларини чиқариб, пул йиғиш акцияларини ўтказаётгани кузатилмоқда.
Таъкидланишича, айрим ҳолатларда эски ёки нотўғри маълумотлар асосида одамларнинг ҳис-туйғуларидан фойдаланиб, фирибгарлик қилувчи шахслар кўпаймоқда. Уларнинг тарқатаётган маълумотлари орқали ўзбекистонликлар алданиб, пластик карталарга пул ўтказиб бермоқда.
«Бу каби хабарларни кўрсангиз, ҳеч қандай пул ўтказманг. Бу вазиятда қонуний ва ишончли йўл — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигига мурожаат қилишдир», дейилади мурожаатда.
Агентлик агар Ўзбекистон фуқароси хорижда вафот этган бўлса, Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобига юртга олиб келинишини эслатиб ўтган.
Мурожаатда бундай ҳолатлар учун мурожаатчилар (71) 202 33 55 ёки 1282 қисқа рақамига, шунингдек, @huquqiy_yordam_uzbot'га боғланиши лозимлиги айтилган.
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ