
Жамият
Ўзгидромет 5 июнгача бўлган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, ушбу иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилиши давом этади. Бугун кундузи республика ҳудудининг катта қисмида ҳарорат +30– +35 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда +38 даражагача бўлади. Ҳафта ўртасига келиб эса ҳаво +36– +39 даражагача, жанубда +42 даражагача исийди.
Республиканинг шимолида бугун ва эртага ҳаво ҳарорати +38– +40 даража бўлган энг иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Чоршанба кунидан бошлаб ҳарорат аста-секин +32– +37 даражагача пасайиши бошланади.
3-4 июнь кунлари шимолда ва чўл ҳудудларда, 4 июнда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15–20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.
Тошкент шаҳрида ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат бугун +30– +32, эртага +33– +35, чоршанба ва пайшанба кунлари +35– +38 даражада бўлади.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Маданият
Илм-фан
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ