
Жамият
Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов, Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев, Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов ўзларининг болалик хотиралари билан бўлишди.
Жумладан, Иброҳим Абдураҳмонов болалиги олис қишлоқда ўтганини айтар экан, унинг энг муҳим юмуш қўй боқиш бўлганини таъкидлайди.
«Болаликда менга топширилган энг муҳим юмуш қўй боқиш бўлган. Эрталаб иккита нонни белимизга тугиб, далага қўй боқишга кетар эдик, кечқурун қўйни ҳайдаб яна ортга қайтардик», дейди у.
Маълумот учун, Иброҳим Абдураҳмонов 1975 йил Наманган вилояти Чуст туманида туғилган.
Шерзод Кудбиев эса мактабга ўз тенгдошларимдан эртароқ боргани сабабли 15 ёшида талаба бўлганини маълум қилган:
«Жуда шўх бўлганман,9 қаватли уйнинг зинапояси (пожарний)га осилиб чиқиб, пастга тушиш мен учун оддий машғулот бўлган — қўрқмас, тўхтамас бола эдим. Эрта улғайгансан, дейишади. Чиндан ҳам шундай бўлган — мен мактабга ҳам ўз тенгдошларимдан эртароқ борганман. 15 ёшимда талаба бўлдим», дея эсалайди Солиқ қўмитаси раиси.
Маълумот учун, Шерзод Кудбиев 1981 йил 12 апрель куни Фарғона вилоятида туғилган.
Ҳилола Умарова Германияда туғилганини айтади:
«Германияда туғилиб, мактаб ёшигача ўша ерда катта бўлдим. Кейин Тошкентга келиб, мактабда ўқидим», дейди вазир.
Маълумот учун, Умарова 1988 йилда Германиянинг Веймар шаҳрида таваллуд топган.
Қўнғиротбой Шарипов бўлса болалигида ўйнашга ҳам вақти бўлмаганини урғулаган:
«Катта оилада ўсганман. 10 та фарзанднинг бешинчисиман. Отам давлат хизматчиси бўлган, шунга тарбиямиз билан онам шуғулланган.
Ўйнашга вақтимиз бўлмасди. Мактабдан кейин чорва, томорқа зиммамизда эди. Китоб ўқиш, дарс қилишимизни дам олишдек қабул қилардик», дея болалигини хотирлайди Шарипов.
Маълумот учун, Қўнғиротбой Шарипов 1963 йил 24 март куни Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида туғилган.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Маданият
Илм-фан
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ