Сиёсат
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Al Jazeera телеканалига берган интервьюсида Тоқаев 2029 йилда давлат раҳбари лавозимини тарк этишини маълум қилди.
Унга кўра, бундай қарор жамоатчилик кутганидек, унинг шахсий танловига ҳам мос келади.
«2029 йилда истеъфога чиқишимни эълон қилганман. Чунки бу халқим ва ўзимнинг шахсий талабимдир», — деди Тоқаев.
Қозоғистон раҳбари президент ролини давлат менежери позицияси сифатида қабул қилишини таъкидлади.
«Ишончим комилки, ҳар қандай мамлакатнинг, биринчи навбатда, менинг мамлакатимнинг президенти Худонинг ердаги сояси эмас, балки давлат бошқарувчисидир. У — ўз халқи томонидан ёлланган давлат менежери. Бизнинг ҳолатимизда — атиги етти йилга», — дейди президент.
Маълумот учун, Қосим-Жомарт Тоқаев 2019 йил 20 март куни Нурсултон Назарбоев истеъфога чиққанидан кейин Қозоғистон президенти лавозимига киришган эди.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жамият
Илм-фан
77653
Жамият
56683
Жамият
55890
Жамият
50952
Жамият
//
Изоҳ йўқ