Турфирмаларга 5 июнь куни БААга ўзбекистонликларни юбормаслик тавсия этилмоқда

Сақлаш
10:04 / 02.06.2025 16 0

Тошкент шаҳар Туризм бошқармаси ҳудудда туризм соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига расмий огоҳлантириш юборди. Бу ҳақида адвокат Бектош Хатамов ўз саҳифасида маълум қилди.

 

Ҳужжатга кўра, Туризм қўмитасига ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаментининг мурожаати келиб тушган.

 

 

Унда жорий йилнинг 5 июнь куни Абу-Даби шаҳрида Ўзбекистон ва БАА футбол терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган ЖЧ-2026 саралаш босқичининг навбатдаги ўйинига спорт соҳасига ихтисослашган йирик блогерлар томонидан ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон терма жамоасини қўллаб-қувватлаш мақсадида фан-клуб аъзолари билан биргаликда 5 минг нафар Ўзбекистон фуқаросини томошабин сифатида БААга олиб келиш бўйича кенг тарғибот ишлари амалга оширилаётгани келтирилган.

 

Маълум бўлишича, ўйин бўлиб ўтадиган «Ал Ваҳда» стадиони 12 минг томошабинга мўлжалланган бўлиб, мезбон давлат томонидан Ўзбекистонга фақат 960 нафар мухлис учун жой ажратилган. Бу стадион сиғимининг 8 фоизини ташкил этади.

 

Мурожаатда мухлисларнинг ўйингоҳга сиғмаслик эҳтимоли юқори эканлиги, бу эса хавфсизлик билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқариши, талабларнинг бузилишига олиб келиши ҳақида маълумот берилган.

 

Шу боис БАА аэропортларида хавфсизлик идоралари томонидан Ўзбекистон фуқароларининг қайтариб юборилиши асос сифатида тахмин қилинмоқда. Тошкент шаҳар Туризм бошқармаси ушбу кунлари БААга турпакетлар орқали туристларни юбормаслик чораларини кўришни тавсия этган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//