Жамият
Кеча ижтимоий тармоқларда «Икки суткадан сўнг шарқий ярим шардаги сейсмик минтақалардан бирида 7 магнитудадан юқори кучли зилзила бўлиш хавфи ошмоқда. Сабаб қилиб кучли магнит бўрони кузатилаётгани келтирилмоқда» мазмундаги хабарлар тарқалди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги сейсмик фаоллик магнит бўронига боғлиқ ҳодиса эмаслигини, шунингдек, зилзилани вужудга келиши мумкин бўлган аниқ вақт ва жойни прогноз қилишнинг имкони йўқлигини билдирди.
Шу сабабли, ФВВ фуқаролардан асоссиз маълумотларга ишониб, хавотирга тушмасликларини сўраган.
Бундан ташқари, вазирлик Сейсмопрогностик мониторинг маркази томонидан олиб борилаётган ўрганишлар натижасига кўра Ўзбекистон ҳудудида кучли зилзилаларни кўрсатувчи аномал ўзгаришлар аниқланмаганини маълум қилди.
Спорт
Сиёсат
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жаҳон
77730
Жамият
56710
Жамият
55935
Жамият
50984
Жамият
//
Изоҳ йўқ