Илм-фан
Қирғизистон Республикасида ўтказилган VIII Бутунжаҳон “Дунё халқлари эпоси” фестивали давомида филология фанлари доктори, профессор Жаббор Эшонқул Қирғизистон Манас академияси академиги, Қирғиз республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими унвони билан тақдирланди.
Жаббор Эшонқул 1965 йили Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида таваллуд топган. 1996 йили “Ўзбек фолклорида дев образи ва унинг бадиий талқини” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. “Ўзбек фолклорида туш ва унинг бадиий талқини” докторлик диссертациясини ёқлаган.
“Фолклор: образ ва талқин”, “Ўзбек фолклорида туш ва унинг бадиий талқини” китоблари муаллифи.
Ҳозирда Жаббор Эшонқул Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейи директори бўлиб ишлайди.
Спорт
Сиёсат
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жаҳон
77730
Жамият
56710
Жамият
55935
Жамият
50984
Жамият
//
Изоҳ йўқ