Жамият
Тошкент метросининг “Ерусти ҳалқа йўли” йўналишидаги “Турон” ва “Қипчоқ” бекатлари вақтинча ишламайди, дея xabar bermoqda метрополитен матбуот хизмати.
Қайд этилишича, 14 та бекатдан иборат мазкур йўналиш бир неча йилдан буён йўловчиларга хизмат кўрсатиб келмоқда. Энди ундаги бекатлар оралиғида босқичма-босқич 3 ой муддатга мўлжалланган режали профилактик ишлар амалга оширилади.
Хусусан, 8-июндан бошлаб 2 та: “Турон (13-бекат) — Қипчоқ (14-бекат)” бекатлари оралиғида метро поездлар ҳаракати тўхтатилади.
Йўловчиларга ноқулайлик ҳосил қилмаслик мақсадида “Қипчоқ” — “Қурувчилар” — “Қипчоқ” метро бекатлари оралиғида бепул хизмат кўрсатувчи катта сиғимли автобуслар ҳаракати йўлга қўйилади. Уларнинг кунлик иш вақти тонги 05:00 дан тунги 23:00 га қадар амалга оширилади.
Сиёсат
Жамият
Жаҳон
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
77585
Жамият
56640
Жамият
55839
Жамият
50903
Жамият
//
Изоҳ йўқ