
Маданият
Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институтининг «Эстрада хонандалик» кафедраси мудири, профессор, Ўзбекистон санъат арбоби, таниқли композитор ва устоз Дилором Омонуллаева 66 ёшида оламдан ўтди.
Дилором Омонуллаева замонавий ўзбек эстрадасининг шаклланиши ва ривожига беқиёс ҳисса қўшган ижодкор сифатида юртимиз мусиқа санъатида муносиб из қолдирди.
Композитор Д.Омонуллаева У.Азим, Э.Обидов, Н.Нарзуллаев, З.Мўминова, Ҳ.Худойбердиева каби машҳур шоирларнинг шеърларига мусиқалар басталаб, «Сиз ёққансиз менга ҳамиша», «Саратон», «Сен қайдасан», «Йиғлама», «Ёлғон дунё» каби 100 дан ортиқ қўшиқлари орқали минглаб тингловчиларнинг қалбидан жой олган эди.
1997 йилда «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивали мадҳиясини яратгани, «Дўстлик» ордени ва «Офарин» мукофоти каби юксак эътирофларга сазовор бўлгани Дилором Омонуллаеванинг санъатимиздаги ўрни нақадар муҳим эканидан далолат беради.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги жамоаси марҳуманинг вафоти муносабати билан устоз бастакорнинг оила аъзолари, яқинлари, шогирдлари ва бутун санъат аҳлига чуқур ҳамдардлик билдиради.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Илм-фан
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ