Энди ҳарбий хизматга чақирувлар электрон шаклда амалга оширилади

Сақлаш
17:00 / 30.05.2025 14 0

Мудофаа ишларига чақирувлар электрон тарзда амалга оширилади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Мудофаа вазирлиги бошқарма бошлиғи Темур Нарзиев маълум қилди.

 

Унга кўра, вазирлик ва идоралар ўртасида электрон ҳамкорлик ва маълумотлар алмашинувини янада такомиллаштириш мақсадида, энди фуқароларни Мудофаа ишлари органларига чақирув электрон шаклда амалга оширилади.

Бунда чақирувчилар ва ҳарбий хизматга мажбур фуқароларни туман, шаҳар Мудофаа ишлари бўлимларига этиб келишлари юзасидан электрон хабардор қилиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz орқали юборилади. Бунда фуқаро мазкур иловада рўйхатдан ўтган бўлиши зарур. Хабарнома мобил илованинг «Хабарномалар» бўлимида акс этади.

 

Чақирувчи фуқаро:

 

- туғилганлик гувоҳномаси,
- шахсий паспорти,
- ҳарбий ҳисоб ҳужжатлари билан белгиланган вақтда ҳудудий мудофаа бўлимига етиб келиши шарт.

 

Қайд этилишича, мазкур тизим ҳозирча тест режимида ишламоқда. Шу боис қоғозли чақирув тартиби ҳам амалда қолмоқда.

 

Бундан ташқари, харбий хизматга контракт асосида кириш истагида бўлганлар ҳам аризаларни онлайн тарзда топшириш мумкинлиги таъкидланган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//