
Жамият
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Республика Маънавият ва маърифат маркази, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ҳамда бошқа қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Тамаддун, маданият ва маърифат” мавзусида “Маърифат карвони” илмий-маърифий ва маданий тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
2025 йилнинг май-июнь ойларида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган тадбирлар доирасида бир қанча лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилган.
Жумладан, “Цивилизациялар – Шахслар – Кашфиётлар”, “Тирик тарих” , “Фаровон ҳаёт сари илк қадам”, “Олимлар ва ёшлар учрашуви”, “Ижтимоий ғоялар форуми”, “Инсон қадри” каби ўнлаб илмий форумлар ўтказилади.
“Маърифат карвони” нинг дастлабки манзили Бухоро, Андижон ҳамда Фарғона вилоятлари бўлди.
Дастлаб, Бухоро давлат техника университетида “Янги Ўзбекистон – Янги Ренессанс пойдевори” мавзусида илмий-маърифий форум, Қоракўл туманида “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари – таниқли санъаткорлар билан учрашувлар, вилоятдаги тиббиёт университетити биносида “Фаровон ҳаёт сари илк қадам” лойиҳаси, “Тирик тарих” лойиҳаси доирасида миллий фильмлар намойиши, шунингдек, турли семинар-тренинглар кўтаринки кайфиятда ўтказилди.
Андижон шаҳри Бобур номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг мега-лойиҳаларига бағишланган семинар-тренинг, Жалақудуқ тумани “Бештол” МФЙ даги қизил тоифага киритилган маҳаллалардаги камбағал оилалар вакиллари учун “Фаровон ҳаётга илк қадам” лойиҳаси доирасидаги тадбирлар ҳам шулар жумласидандир.
Бундан ташқари, “Маърифат карвони” тадбирлари доирасида бир қатор маданий дастурлар, олимлар, таниқли санъаткор ва шоирлар билан учрашувлар ўтказилмоқда.
Бу каби тадбирлар илм-фан, маънавият ва маданият соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан аҳолини бохабар қилиш, ёшларнинг маънавий билимларини бойитиш, шунингдек, аҳоли орасида ижтимоий фаоллик кўникмаларини янада кучайтиришга қаратилган.
Олим, профессор ва зиёлилардан иборат “Маърифат карвони” Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилояти томон йўл олди.
Маданият
Сиёсат
Иқтисод
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ