
Илм-фан
10 йил ичида фаолият юритаётган олий таълим ташкилотлари сони 153 тага кўпайган, деб хабар берди Миллий статистика қўмитаси.
Маълумотларга кўра, 2024-2025 ўқув йили бошига Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган олий таълим ташкилотларининг (филиалларни ҳам ҳисобга олганда) умумий сони 222 тани ташкил этди.
2015-2016 ўқув йили бошига нисбатан таққослаганда бу кўрсатгич 153 тага ёки 3,2 баробарга ортган.
Олий таълим ташкилотлари сони йиллар кесимида қуйидагича:
— 2015/2016 ўқув йили – 69 та;
— 2016/2017 ўқув йили – 70 та;
— 2017/2018 ўқув йили – 72 та;
— 2018/2019 ўқув йили – 98 та;
— 2019/2020 ўқув йили – 119 та;
— 2020/2021 ўқув йили – 127 та;
— 2021/2022 ўқув йили – 154 та;
— 2022/2023 ўқув йили – 191 та;
— 2023/2024 ўқув йили – 219 та;
— 2024/2025 ўқув йили – 222 та.
Маданият
Сиёсат
Иқтисод
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ