
Жамият
Тошкентда бўлиб ўтган «Болалар учун мулоқот: Марказий Осиё ва ЮНИСЕФ» юқори даражадаги конференцияси доирасида Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Акмарал Алназарова ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлари Асилбек Худоёров ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.
Хабарга кўра, томонлар соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, жумладан, тиббий хизматлар сифатини ошириш, тиббий ёрдам кўрсатишда тажриба алмашиш, бирламчи тиббий-санитария ёрдами бўйича мамлакатлар коалицияси доирасида ўзаро ҳамкорлик, шунингдек, Оролбўйи аҳолиси саломатлигига таъсир этувчи экологик омилларни комплекс ўрганишга қаратилган қўшма илмий лойиҳаларни муҳокама қилган.
Мулоқотда болалар саломатлигини муҳофаза қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Таъкидланишича, Қозоғистон болалар саратони бўйича Халқаро академик марказ яратиш таклифини берган ва уни амалга оширишда фаол иштирок этишга тайёрлигини билдирган.
Бундан ташқари, Миллий илмий онкология маркази негизида Катталар онкологияси ва онкогематологияси бўйича халқаро хаб, шунингдек, UMC юрак маркази негизида болалар кардиожарроҳлиги халқаро хабини ташкил этиш, хусусан, қорақалпоғистонлик болаларга ёрдам кўрсатиш имкониятлари ҳам таклиф этилган.
Учрашув якунида жорий йилда Ўзбекистонда қозоқ тиббиёти кунлари ва 2026 йилда Қозоғистонда ўзбек тиббиёти кунларини ўтказиш бўйича келишувга эришилган.
Томонлар соғлиқни сақлаш соҳасида Халқаро хаб ташкил этиш таклифини қўллаб-қувватлаган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ