Ўзбекистонда аёллар бандлигига таъсир қилувчи омиллар ўрганилди

Сақлаш
17:38 / 29.05.2025 7 0

2024 йилдаги Уй хўжаликлари бюджет сўрови (ҲБС) натижалари таҳлил қилиниб, аёллар бандлигига таъсир қилувчи омиллар тадқиқ қилинди.

 

Натижаларга кўра аёлларнинг олий таълимга эгалиги уларнинг бандлигини оширадиган муҳим омил ҳисобланади. Бандликка ижобий таъсир қилувчи энг катта омил эса аёлнинг ажрашган эканлиги кўринади.

 

«Бунга асосий сабаблардан бири фарзандлари ва ўзининг таъминотига жавобгарлик эканлиги бўлиши мумкин», дейилади тадқиқот таҳлилида.

 

Шунингдек, уй хўжалигидаги 2–7 ёшли болаларнинг мактабгача таълим муассасасига жалб этилиши ҳам аёллар бандлигига статистик жиҳатдан аҳамиятли тарзда ижобий таъсир ўтказади.

 

Аксинча, уй хўжалигида ногиронлиги бўлган шахс мавжудлиги боис аёллар уларга парваришловчи вазифасида бўлади ва уларнинг меҳнат бозоридаги фаоллиги чекланади.

 

Шу билан бирга, уй хўжалиги бошлиғининг ишли экани ҳам уй хўжалигидаги аёлларнинг банд бўлишида статистик жиҳатдан юқори аҳамият касб этиши ва ижобий таъсирга эга бўлиши аниқланди.

 

Маълум бўлишича, Ўзбекистонда аёлларнинг бандлигига таъсир қилувчи омилларнинг 3 та асосий сабаби бор. Булар:

▪️ рўзғор бошлиғининг олий таълимга эгалиги;

▪️ оила аъзолари сонининг кўплиги ёки камлиги;

▪️ уй хўжалигида ногиронлиги бўлган шахснинг борлиги.

 


Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//