Сиёсат
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Италия Бош вазири Жоржа Мелонига италиялик ёзувчи, сиёсатшунос, файласуф Николло Макиавелли қаламига мансуб «Ҳукмдор» (il Principe) асарининг ўзбек тилидаги нашрини топширди.
Маълумот учун, асар 1513 йилда ёзилган бўлиб, сиёсий реализмнинг асосий манбаларидан бири ҳисобланади.
Шунингдек, икки давлат етакчилари «Ўзбекистон ва Италия: цивилизациялар мулоқоти» кўргазмасини бориб кўрди.
.jpg)
Ноёб экспозиция икки мамлакат ўртасидаги чуқур тарихий, илмий ва маданий алоқаларга бағишланган. У «Рим ва Кушон империяларининг савдо муносабатлари», «Биринчи Уйғониш даври», «Марко Поло», «Амир Темур», «Мирзо Улуғбек» ва «Заҳириддин Муҳаммад Бобур», «XIX асрда Ўзбекистондаги италияликлар», «Иккинчи жаҳон урушида ўзбекистонликларнинг Италияни озод қилишга қўшган ҳиссаси», «Ўзбекистон ва Италия: асраш» каби 9 та мавзули бўлимдан ташкил топган.
.jpg)
Хабарга кўра, меҳмонларга Афросиёбнинг «Самарқанд ҳукмдори томонидан элчиларни қабул қилиш маросими» номли деворий суратнинг машҳур италиялик уста Мауро Пеллитсонни томонидан Флоренсия мозаикаси услубида ишланган ноёб нусхаси намойиш этилган.
Спорт
Сиёсат
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жаҳон
77730
Жамият
56710
Жамият
55935
Жамият
50984
Жамият
//
Изоҳ йўқ