
Жамият
«Ўқувчилар давоматини юритиш, таълимга жалб қилиш ишларини назорат қилиш ва умумий ўрта таълим мактабларини ҳуқуқбузарлик ҳолатидан келиб чиқиб тоифалаш тўғрисида» қўшма қарор қабул қилинди.
Ҳужжат 4 та давлар идораси – Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ҳамда Маҳаллар уюшмаси раҳбарлари томонидан имзоланган.
Қарор билан тасдиқланган низом умумий ўрта таълим мактабларида давоматни юритиш, ўқувчиларнинг дарс машғулотларига мунтазам қатнашишини назорат қилиш, мактабларни ҳуқуқбузарлик ҳолатидан келиб чиққан ҳолда, «қизил», «сариқ», «яшил» тоифага ажратиш мезонлари ва тартибини белгилайди.
Шунингдек, мактаблар 3 тоифага бўлинади:
▪️ «яшил» – ҳисобот даврида мактаб ўқувчилар томонидан жиноят содир этилмаган мактаблар учун;
▪️ «сариқ» – ҳисобот даврида мактаб ўқувчилар томонидан биттадан кўп, учтадан ортиқ бўлмаган жиноят содир этилган мактаблар учун;
▪️ «қизил» – ҳисобот даврида мактаб ўқувчилар томонидан учтадан ортиқ жиноят содир этилган мактаблар учун.
Бунда «яшил», «сариқ», «қизил» тоифадаги мактабларнинг рўйхатлари ички ишлар органлари вилоят, туман-шаҳар вояга етмаганлар масалалари бўйича бошқарма ва бўлинмалари томонидан юритилади.
Бундан ташқари, низомда «ўсмир» тадбири тушунчасига ҳам изоҳ берилган бўлиб, у тарбияси оғир бўлган мактаб ўқувчилари ёнида олиб юриши тақиқланган буюмлар (ўткир тиғли жисмлар, қимор ўйинлари, тамаки, психотроп, наркотик воситалари ва бошқа), шунингдек, ноқонуний автотранспорт воситаларини бошқариш ҳолатларини аниқлаш ва чора кўришни англатади.
Таъкидланишича, энди мактабларда ўқувчилар давомати ўзаро ҳамкорликда назорат қилинади. Яъни, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Маҳаллалар уюшмаси “мактаб-маҳалла-оила” тамойили асосида ўқувчиларни мажбурий умумий ўрта таълимга жалб этиш ва давоматни яхшилашда ўзаро ҳамкорлик қилади.
Маданият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ