
Жамият
Бухорода янги Исломий илмий-тадқиқот маркази – Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот маркази ишга туширилди.
Хабарга кўра, марказ ислом динининг буюк арбоби, Нақшбандия тариқатининг асосчиси Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳи ҳудудида ташкил этилган.
Марказ директори этиб эса «Чор Бакр» масжиди имом-хатиби, Исломшунослик фанлари бўйича фан доктори, дотсент Азизхўжа Хайруллоевич Иноятов тайинланган.
Марказ фаолиятидан кўзлаган мақсад:
▪️ Баҳоуддин Нақшбанд ва нақшбандийлик тариқати алломаларининг юксак инсонпарварлик ғояларини илмий асосда ўрганиш;
▪️ тасаввуф таълимоти тарихи ва унинг бугунги кундаги аҳамиятини илмий тадқиқ этиш;
▪️ "Етти пир" алломалари ва азиз авлиёларнинг бой илмий-маънавий меросини халқаро майдонда кенг тарғиб қилиш;
▪️ нақшбандийлик таълимотининг эзгу ғояларини тадқиқ этиш учун илмий-назарий ва услубий масалаларга бағишланган анжуман, конференсия, кўргазма, семинар-тренинг, танловлар ҳамда бошқа маданий-маърифий тадбирларни ташкил этиш;
▪️ тасаввуф таълимотининг илмий асосланган ғояларини тарғиб қилиш;
▪️ сохта тариқатчиликнинг олдини олиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.
Маълумот учун, Нақшбандия тариқати дунёда энг кўп ёйилган тариқатлардан бири бўлиб, миллионлаб мўмин-мусулмонлар томонидан амал қилинади. Шу боис, Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳига ҳар йили минглаб зиёратчилар ташриф буюради.
Маданият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ