Маданият соҳасида сунъий интеллектдан фойдаланиш учун "Ижодий технолаборатория" ташкил этилади

Сақлаш
15:40 / 28.05.2025 17 0

Маданият ва санъат соҳасидаги иқтидорли ёшлар рағбатлантирилади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот телеграм каналида хабар берилди.

 

Унга кўра, 27 май куни “Ижодкор ёшларни кўллаб-кувватлаш ва рағбатлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (329-сон, 27.05.2025 й.) қабул қилинган.

 

Қарорда қайд этилишича, маданият ва санъат соҳасида иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қуйидагилар йўлга қўйилади:

 

- ижодкор ёшлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи ягона платформа жорий этилади ҳамда "ERP madaniyat" ягона бошқарув тизимига интеграция қилинади;

-  маданият соҳасида сунъий интеллектдан ҳамда замонавий технологиялардан фойдаланиш бўйича "Ижодий технолаборатория" ташкил этилади;

-  умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларида "Ижодкор ёшлар клуби" фаолияти йўлга қўйилади;

-  "Маданият волонтёрлари" ижтимоий ҳаракати фаолияти йўлга қўйилади.

 

Шунингдек, ҳар йили жаҳоннинг камида 4 нафар етакчи мутахассислари ва таниқли санъаткорлари ўқув жараёнларига жалб этилади ҳамда камида 4 нафар ижодкор ёшлар хорижий мамлакатларга тажриба алмашиш учун юборилади.

 

Бундан ташқари, Маданият ва санъат йўналишидаги "Start-Up" лойиҳалари учун БҲМнинг 100 бараваригача миқдорида ижодий грантлар ажратиш чоралари кўрилади.

 

2026 йилдан Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланадиган йиллик календарь-режа асосида ёшлар учун танлов ва фестиваллар ташкил этилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

//