Математик олим Азимбой Саъдуллаев 78 ёшида вафот этди

Сақлаш
09:38 / 28.05.2025 19 0

Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, Ўзбекистон Миллий университети Математик анализ кафедраси профессори, физика-математика фанлари доктори, юртимизнинг таниқли математик олими Азимбой Саъдуллаев 2025 йил 28 май куни, 78 ёшида вафот этди. Бу ҳақда ЎзР Фанлар академияси хабар берди.

 

Азимбой Саъдуллаев ўзининг бой илмий мероси, фидокорона меҳнати, юқори салоҳиятли педагоглик фаолияти, ҳалоллиги ва инсоний фазилатлари билан Ватан ва халқ олдида беқиёс хизмат кўрсатган..

 

У томонидан яратилган илмий мактаб, етиштирилган шогирдлар ва олиб борилган фундаментал тадқиқотлар нафақат юртимизда, балки халқаро миқёсда ҳам эътироф этилган. Олимнинг «Кўп комплексли ўзгарувчи функциялар назарияси» ва «Комплекс потенциаллар назарияси» соҳасидаги илмий ишлари дунё математикларининг ҳурматини қозонган.

 

Қайд этилишича, Азимбой Саъдуллаев Ўзбекистон Республикаси Фахрий ёрлиғи, «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони, «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

//