
Жамият
Миграция агентлиги ва Германиянинг «RecruitMed GmbH & Co. KG» компанияси билан ҳамкорликда тажрибали тиббиёт ходимлари янги имконият тақдим этилмоқда.
Эълонга кўра, номзодлар ҳамшира сифатида Германияга ишлаш учун юборилади.
Бунда ойлик иш ҳақи 2800 евро(41 млн 101 минг сўм)дан бошланади(уй ижараси ва овқатланиш ўз ҳисобидан). Агар малака тан олинса, иш ҳақи кўтарилади, масалан – 3300 евро(48 млн 440 минг сўм).
Номзодларга қўйиладиган талаблар:
▪️ камида 1 йиллик иш тажрибаси (ҳамширалик соҳасида);
▪️ ёши 18–40 ёш оралиғида;
▪️ судланмаган, соғлом бўлиши;
▪️ тиббиёт коллежи (3 йиллик) ёки олий таълим (бакалавр) дипломи бўлиши.
Бериладиган имтиёзлар:
▪️ 12 ойлик немис тили курслари (Термиз & Нукусда);
▪️ Курс материаллари, имтиҳонлар, тил сертификати (Б2);
▪️ Германияда малака тасдиғи;
▪️ Визага ариза топшириш ва ишга жойлашиш;
▪️ Авиачипта ва трансфер;
▪️ Яшаш жойини топишда ёрдам;
▪️ 13-ойлик маош тизими, суғурта, меҳнат таътили;
▪️Доимий қўллаб-қувватлаш.
Маълумот учун, ҳозирда бўш иш ўринлари 50 тани ташкил этади.
Ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.
Қўшимча маълумотлар учун: (55) 102-53-32 / (76) 222-45-22
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ